Ру Ўз O`z En

Спортнинг Шахмат ва шашка тури бўйича ўтказилган мусобақалар ғолиблари аниқланди

9 Март 2021 2435

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сонли қарорига мувофиқ ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекциясида спортнинг шахмат, шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Мусобақада Инспекциянинг 60 дан ортиқ ходимлари куч синашди. Ғолиблик учун даъвогарлар ўрасидаги баҳс қизғин ва муросасиз кечиб, эркаклар ўртасида Шахмат бўйича 1-ўрин Дон экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бўлими бошлиғи Ш. Хайитовга;

2-ўрин Ишлар бошқармаси бўлими 1 чи тоифали мутахассиси Ж.Панжиевга;

3-ўрин Ташкилий назорат ва таҳлил бошқармаси Бош инспектори Қ. Абдужаппаровга насиб этди.

Спортнинг Шашка тури бўйича эса 1-ўрин ўрин Ишлар бошқармаси бўлими 1 чи тоифали мутахассиси Ж.Панжиев;

2-ўрин Ташкилий назорат ва таҳлил бошқармаси Катта инспектори М.Мирзаев;

3-ўринни Ташкилий назорат ва таҳлил бошқармаси Бош инспектори У.Нургелдиев қўлга киритди.

 Шашка бўйича Инспекциянинг аёл ходимлари ўртасидаги беллашувлар ҳам қизғин кечди. Унда 1-ўрин Пахта хом-ашёси ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими Бош инспектори Ш.Мамадалиевага, 2-ўрин Кадрлар бошқармаси Катта инспектори Г.Иргашевага, 3-ўрин Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бўлими Бош инспектори И.Қурбоновага насиб этди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

“Ўзагроинспекция” Ахборот хизмати

 

 

Text to speech