Танлов давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотлар ўртасида, “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш, иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири” шиори остида ўтказилди. “Ўзагроинспекция” ҳузуридаги ”«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасининг Касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат муҳофазаси бўйича “Енг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясида 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 23 апрел куни ўтказилган ғолибларни тақдирлаш маросимида Марказнинг Касаба уюшмаси қўмитасининг раиси Атабаев Махамеджан Закирович ва Меҳнат муҳофазаси муҳандиси Мирахмедов Отабек Амановичлар қатнашишиб, Республика Кенгашининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.