Ру Ўз O`z En

Сурхондарё: 2023-йил ғалла ўрим йиғим мавсумига тайёрланмоқда

20 Апрель 2023 2254

Жорий йил Сурхондарё вилоятида 89 минг 325 гектар майдонга бошоқли дон экинлари экилган бўлиб, мазкур ҳосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш соҳа ходимларининг энг долзарб масаласи ҳисобланмоқда .  

2023 йил ғалла мавсумга тайёргарлик кўриш юзасидан вилоят бўйича  жами 280 та ғалла ўриш комбайнлари жалб қилинди. Шундан 109 дона КЕЙС, 136 дона КЛААС ва 35 дона ВЕКТОР русумли комбайнлар ғалла ўрим-йиғим ишларига жалб этилиши режалаштирилган.

Махсус техникаларнинг таъмири учун 12 млрд. 581 млн. сўм талаб этилиб мазкур маблағлар бугунги кунда тўлиқ ўзлаштирилди ҳамда сертификатга эга бўлган эҳтиёт қисмлар олиб келиниши таъминланди.

 Олиб келинган эҳтиёт қисмларни тўлиқ ўрнатилиши ва таъмирлаш ишларининг сифатли бориши "Ўзагроинспекция" ходимлари томонидан доимий назорат қилиб борилди.

 Жорий йилнинг 10-14-апрел кунлари вилоят ҳокими томонидан тузилган ишчи гуруҳ таъмирдан чиққан комбайнлар кўрикдан ўтказилди. Шунингдек ҳар бир комбайн операторларига уларни рағбатлантириш мақсадида,  пул ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Text to speech