«Ўзагроинспекция» томонидан жойларда сувдан фойдаланувчилар ҳамда сув истеъмолчиларнинг сувдан фойдаланиш маданияти даражасини ошириш, сув ресурсларидан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, суғориладиган ерларда қулай сув режимини юзага келтириш мақсадида жойларда 2 472 та амалий тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, Инспекция ходимларининг бевосита амалий ёрдами билан 2023 йил ҳосили учун парвариш қилинаётган бошоқли дон экинларини суғориш даврида 503 та ҳолатда сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчилари ўртасидаги низоли ҳолатлар бартараф этилди, 509 та ҳолатда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги сув истеъмолчиларига сув етказиб беришда кўмаклашилди, 216 та яроқсиз ҳолатга келган сув объектларидан сувни беҳуда оқизиб юборилиши тўхтатилди, 475 та ҳолатда сув йўқолиши юқори бўлган фермерлараро ички суғориш тармоқларида таъмирлаш ва тиклаш ишлари ташкил қилинди, 189 та ҳолатда бошқа сув истеъмолчиларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари қайта тикланди, 100 та ҳолатда сув хўжалиги объектларига етказилган зарар ўз ҳолатига қайтарилди, 129 та жойларда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўқув амалий семинарлари ўтказилди ҳамда 351 та ҳолатда амалдаги қонун ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартиришларни тушунтириш, ундаги талаблар бузилишининг олдини олишга қаратилган услубий ва тавсиявий ёрдамлар кўрсатилди.
Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам бериш мақсадида 2023 йил суғориш мавсумида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун белгиланган сув олиш лимитларини ҳар бир сув истеъмолчига адолатли тақсимланиб, етказилиши алоҳида назоратга олинди.