Ру Ўз O`z En

Сув истеъмоли тартибига қатъий амал қилиниши юзасидан Брифинг ташкил этилди

16 Ноябрь 2022 1383

Маълумки, сувдан оқилона фойдаланишнинг энг муҳим омили бу сув истеъмоли тартибига қатъий амал қилиш ҳисобланади ва бу борада “Ўзагроинспекция” томонидан тизимли назорат ўрнатилган. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган брифингда Инспекция ахборот хизмати раҳбари Х. Шадиева маълумот берди. 

2022 йилнинг ноябрь ойига қадар “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби”га риоя этилишини таъминлаш бўйича белгиланган тартибда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 22 минг 708 та ҳолатда  тартиб бузилиши ҳолатлари аниқланди:

- шундан, энг кўп 8 763 та ҳолатда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидалари бузилган бўлса, қолган тартиббузарликлар сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ва бошқа  турдаги ишларни ўзбошимчалик билан бажарганликни ташкил этмоқда

Шунингдек, сув олиш тартибини бузганлик юзасидан:

1 519 та ҳолатда сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олиш;

1 240 та ҳолатда сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш;

658 та ҳолатда сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олиш ҳолатлари аниқланди. 61 та вазиятда эса сувдан махсус  рухсатномасиз фойдаланганлик ҳолатлари кузатилиб, мазкур камчиликлар Инспекция томонидан тўлиқ бартараф этилди.

 Агронспекция ваколати доирасида ҳуқуқбузарларга нисбатан 4 971 та маъмурий ва 3 478 та молиявий жарима санкциялари қўлланилди. 2 минг 171 та ҳолатда тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига киритилди.

Ўз навбатида, тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида 14 минг 824 та ёзма кўрсатма ва 742 та тақдимномалар киритилган бўлиб, 16 минг 897 та ҳолат бўйича сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига расман огоҳлантиришлар берилди.

Шунингдек, 2022 йилнинг ёзги суғориш мавсуми учун сув олиш лимитлари ҳар бир фойдаланувчи ва истеъмолчига тақсимланиб, етказилиши назорат қилиниши натижасида 76 минг 637 та сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномалар тузилишига эришилди

Қолаверса, сув етказиб берувчи ташкилотлар ҳисобидаги 618 та  сувни бошқариш воситалари, 611 та сув ўлчаш воситалари таъмирланиши, фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан ишлатилаётган суғориш тармоқларидаги 1 101 та сув олиш жойлари сувни бошқариш, 1 529 та сув олиш жойлари сув ўлчаш воситалари билан жиҳозланиши таъминланди;

жойлардаги сув омборларидан сув чиқаришни қатъий белгиланган режим асосида амалга оширилиши натижасида 22 та сув омборидан ҳамда 194 та насос станциясидан белгиланган тартибга амал қилмасдан рухсатсиз сув чиқариш ҳолатлари бартараф этилди ва сув чиқаришни қатъий белгиланган режим асосида амалга оширилиши назоратга олинди.

Шу билан бирга, сувдан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда сув истеъмоли қоидаларига риоя этилишига оид қонунбузилиш ҳолатларини эрта олдини олиш мақсадида жойларда 18 минг 881 та профилактика тадбирлари ўтказилди.

Берилган аниқ кўрсатмалар ва амалий чоралар натижасида жами
15 минг  185 та ҳолатда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни исроф бўлишининг олди олинди.

Жумладан, экин майдонларини кўллатиб суғориб, сув исрофгарчилигига йўл қўйиш, сувларни тўғридан-тўғри коллектор-дренаж тармоқларига ташлаб қўйиш, суғориш ишларига етарли даражада сувчиларни жалб этмай, далада сувни қаровсиз қолдириш, лимитдан ортиқча сув олиш, ажратилган сувдан бошқа мақсадларда фойдаланиш ва бошқа шу каби сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузиш ҳолатлари аниқланиб, камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, 3 минг 696 та ҳолатда сув тежовчи технологиялар ўрнатилган майдонларда мазкур технологиядан фойдаланмасдан, қишлоқ хўжалиги экинларини анъанавий суғоришга йўл қўйилишининг олди олинди.

Бунинг натижасида эса, давлатдан субсидия олиб, сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий қилган, лекин мазкур технология ишламасдан турган
15 минг 818 гектар майдонда уларни қайта ишга туширилишига эришилди.

Инспекция ходимларининг бевосита амалий ёрдами билан :

2107 та ҳолатда сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчилари ўртасидаги низоли ҳолатлар бартараф этилди;

2576 та ҳолатда сув таъминоти оғир бўлган сув истеъмолчиларига сув етказиб беришда кўмаклашилди;

486 та жойда ўқув - амалий семинарлари ташкил қилинди ҳамда

1840 та ҳолатда амалдаги қонун ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартиришларни тушунтириш, ундаги талаблар бузилишининг олдини олишга қаратилган услубий ва тавсиявий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, сув танқислиги сезилган ҳудудларда бир суғориш тармоғидан фойдаланувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқалар ўртасида сувдан навбатлаб фойдаланиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Бугунги кунда, Инспекция ходимлари томонидан профилактика тадбирлари ўтказилиши натижасида сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш маданияти даражаси юксалиб, суғориш учун ажратилган сув ресурсларидан оқилона ва тежаб фойдаланиш таъминланмоқда.

Text to speech