Ру Ўз O`z En

Сув ресурслари исрофгарчилигини олдини олиш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

11 Май 2022 1498

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига кўра, 2022 йил 1 январдан назорат қилувчи органлари томонидан тадбиркорлик субъектларида қонунбузилишларга йўл қўйилишини олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари ўтказиш шартлиги белгилаб қўйилди.

2022 йил бошидан сувдан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда сув истеъмоли қоидаларига риоя этилишига оид қонунбузилиш ҳолатларини эрта олдини олиш мақсадида жойларда 8 минг 979 та профилактика тадбирлари ўтказилиб, натижада фермер, деҳқон хўжаликлари ва кластер ташкилотларининг 19 минг 121 нафар иштирокчилари ўртасида сув истеъмоли ва сувдан фойдаланиш маданияти ошиши, суғориш учун ажратилган сув ресурсларидан оқилона ва тежаб фойдаланилиши таъминланмоқда.

Хусусан, ўтказилган профилактика тадбирларининг 7101 таси қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни исроф бўлишини эрта олдини олиш мақсадида ўтказилган бўлса, 1878 та ҳолатда сув тежовчи технологиялар ўрнатилган майдонларда мазкур технологиядан фойдаланмасдан, қишлоқ хўжалиги экинларини анъанавий суғоришга йўл қўйилишини олдини олиш бўйича тадбирлар амалга оширилган.

Бундан ташқари, сув танқислиги сезилган ҳудудларда бир суғориш тармоғидан фойдаланувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқалар ўртасида сувдан навбатлаб фойдаланиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

"Ўзагроинспекция" нинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси

Text to speech