Ру Ўз O`z En

Сув ресурсларидан оқилона ва тежаб фойдаланишда профилактик тадбирлар кучайтирилди

1 Июнь 2022 1823

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, 2022 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар  тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни ўтказишга қонунбузилишларга йўл қўйилишини олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари  белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг йўл қўйилиши кўрсатилган. Шунга кўра, Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш соҳасидаги инспекторлар томонидан сувдан самарали ва оқилона фойдаланиш, сув исрофгарчилигига йўл қўйилиши ҳолатларни эрта олдини олиш мақсадида жойларда профилактика тадбирлари ўтказишга эътибор кучайтирилган.

Хусусан, жорий йил бошидан сувдан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда сув истеъмоли қоидаларига риоя этилишига оид қонунбузилиш ҳолатларини эрта олдини олиш мақсадида жойларда 10 минг 927 та  профилактика тадбирлари ўтказилиб, унда 21 минг 464 нафар фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари иштирокида тадбирлар ўтказилди.

Ўтказилган профилактика тадбирларида аниқ кўрсатмалар ва амалий чоралар кўриб борилиши натижасида 8737 та ҳолатда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни исроф бўлиши олдини олиш чоралари кўрилган бўлса, 2190 та ҳолатда сув тежовчи технологиялар ўрнатилган майдонларда мазкур технологиядан фойдаланмасдан, қишлоқ хўжалиги экинларини анъанавий суғоришга йўл қўйилиши олди олинишига эришилди.

Бундан ташқари, сув танқислиги сезилган ҳудудларда бир суғориш тармоғидан фойдаланувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқалар ўртасида сувдан навбатлаб фойдаланиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Бугунги кунда, Сув назорати инспекторлари томонидан профилактика тадбирлари ўтказилиши натижасида сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш маданияти даражаси юксалиб, суғориш учун ажратилган сув ресурсларидан оқилона ва тежаб фойдаланиш таъминланмоқда.

"Ўзагроинспекция"нинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси  

 

 

Text to speech