Минтақамизда кузатилаётган сув танқислигини салбий таъсирини юмшатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, 2022 йилда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича Навоий вилоятида 10 минг 700 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш белгиланган.
"Ўзагроинспекция"нинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан мазкур Қарор ижроси юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Бугунга қадар, вилоятда 2022 йил режасидаги томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича 12421 га майдон учун пудрат ва 10759 га майдон учун кредит шартномалари тузилди. Жумладан, бу кўрсаткичлар Кармана туманида 700 гектар, Қизилтепада 2780, Навбаҳорда 4450 , Хатирчида 2829 гектарни ташкил қилади.
Ҳозирги кунга қадар вилоятда 2477 гектар майдонда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. 103 та фермер хўжалигининг ер майдонида ҳовуз қазиш ишлари якунланган ҳамда 383 гектар ер майдонларида марказий қувурлар монтаж қилинган. 515 гектар майдон учун насос ва фильтр қурилмалари ўрнатилган.
Хусусан, Қизилтепа тумани “Тошработ” ҳудудидаги “Мавлоно Андокий”, “Камронбек Мохларбегим”, “Обод турмуш толаси”, “Савриддин гулнора”, Х.Сулаймонов ҳудудидаги “Амин ота”, “Нуриддин”, “Шоҳбек ҳаёти”, “Курбон латиф”, “Ўртачўл юлдузи” ҳудудидаги “Дилшод Дилнур 2020”, “Остонабобо”, “Саттор-2000”, “Иброхим Адиз қурувчи”, Ғоридевон худудидаги “Аслон Назар”, “Ғардиён тонги”, Ванғози ҳудудидаги “Пахтаобод машъали”, “Абдувохид” фермер хўжаликлари билан шартномалар расмийлаштирилди.
- Бугунги кунда жорий этилган сувни тежайдиган суғориш технологияларидан фойдаланиш бўйича доимий тарзда профилактик тадбирлар ва мониторинглар ўтказиб келинмоқда, - дейди “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси бош инспектори Меҳриддин Воҳидов. – Жумладан, Навбаҳор туманидаги “Истамжон”, “Учтут уч ўғлон”, “Жайра”, Қизилтепа туманида “Ҳайдар Истам”, “Ғойбон агро тола” “Работнинг баракали замини”, “Хонзурун Оқшоми”, “Баширнинг баракали замини”, “Ахмад Намоз”, “Ҳожи ҳусенбобо” каби фермер хўжалиги раҳбарларига огоҳлантириш хатлари берилди.
Шунингдек, Президентимизнинг 144-сонли Қарори ижроси юзасидан мониторинг тадбирлари ўтказилиб, хато ва камчиликларга йўл қўйган фермерларга нисбатан профилактик чоралар қўлланилмоқда.
З. Бобоева, “Ўзагроинспекция” Навоий вилоят бошқармаси матбуот хизмати