Ру Ўз O`z En

Сув уволи – ҳосил заволи

6 Сентябрь 2022 1498

Президентнинг жорий йил март ойидаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-144-сонли Қарори 5-бандида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Инспекциянинг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари инспекторлари томонидан назоратга олиниб, доимий мониторинг ишлари ўтказиб келинмоқда.

Ўтказилган ўрганишларда 2021 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун вилоят бўйича жами 9737 гектар майдонга сувни тежайдиган технологиялар жорий қилган 452 та қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига давлат бюджетидан 81,8 млрд.сўм субсидия маблағи ажратилгани маълум бўлди.

Шундан, Сув хўжалиги вазирлиги томонидан 9 196 гектар пахта, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 216 гектар ғалла ва Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан 325 гектар боғ-токзорларда жорий қилинган сув тежовчи технологиялар учун субсидиялар ажратиб берилган.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида субсидия маблағлари ажратилганлигига қарамасдан вилоят бўйича 135 талабгорлар томонидан шу кунга қадар сувни тежайдиган технологияларни ишга туширмаган ёки фойдаланмаганлик ҳолатлари аниқланиб, расман огоҳлантиришлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокимликлари ва бошқа органларга 39 та ёзма кўрсатмалар, 103 та тақдимномалар, 33 та маълумотномалар киритилиб, 69 нафар талабгорлар томонидан жами 1 230 гектар майдонларда ҳозирга қадар сувни тежовчи технологияларни ишга туширмаганлик ёки фойдаланмаганлик ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилиб, 2,1 млрд.сўм миқдордаги субсидия маблағлари тўлиқ қайтарилиши таъминланган.

Мисол учун, Тошлоқ туманида 10 нафар талабгорларга 178 гектар майдонга сувни тежайдиган технология жорий қилиш учун давлат бюджетидан субсидия маблағлари ажратилган бўлиб, жорий йил суғориш мавсумига шай ҳолатга келтирилмаганлиги аниқланиб, ваколатли органни хабардор этиш тартибида текширишлар ўтказилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун туман прокуратурасига юборилган.

Шу каби ҳолат, Ўзбекистон туманида 3 нафар, Қува туманида 4 нафар, Боғдод туманида 38 нафар, Бувайда туманида 5 нафар, Фарғона туманида 2 нафар ҳамда Риштон туманида 1 нафар талабгорлар томонидан суғориш мавсумига шай ҳолатга келтирилмаганлик юзасидан туман ҳокимликларига тақдимномалар киритилиши таъминланди.

“Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари инспекторлари томонидан ушбу йўналишда назорат тадбирларининг ўтказилиши тизимли давом эттирилади.

“Ўзагроинспекция”нинг Фарғона вилоят бошқармаси

Text to speech