Ру Ўз O`z En

Сувдан фойдаланиш ва истеъмолига оид қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ижроси назоратга олинган.

5 Май 2021 3072

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан жойларда Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, сувдан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда сув истеъмоли қоидаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат олиб борилмоқда.

Ҳисобот даврида, сунъий сув объектларида сувдан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан ўтказилган 10 497 та назорат тадбирларида 6 431 та ҳолатда қонун ва тартиб бузилиши ҳолатлари аниқланган.

Сув истеъмолчилари томонидан содир этилган қонун ва тартиб бузилишлар натижасида 655 та ҳолатда 180 гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонлари кўллатиб юборилган, 1001 та ҳолатда сувлар коллектор-дренаж тармоқларига фойдаланилмасдан ташлаб қўйилган, 785 та ҳолатда рухсат этилмаган жойлардан шартнома тузмасдан 8655 минг.м3 сувлар эгаллаб олинган.

Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатларини келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, келгусида шу каби қонунбузилишларни олдини олиш бўйича Инспекция томонидан тегишли ташкилот ва корхоналарнинг масъул мансабдор шахсларига 7524 та огоҳлантириш 1019 та ёзма кўрсатма ва 297 та тақдимномалар киритилди.

Ўз навбатида, аниқланган қўпол қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан Инспекция томонидан 2650 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 810,3 млн. сўмлик маъмурий ва 1197 та 870,0 млн. сўмлик молиявий жарима санкциялари қўлланилди.

Бундан ташқари, 769 та қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича кўриб чиқишлик учун суд ва прокуратура органларига юборилиши таъминланди.

 Ўтказилган назорат тадбирлари давомида 4502 та ҳолатда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли, 523 та ҳолатда сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни ўзбошимчалик билан бажариш, 113 та ҳолатда сув объектларидан белгиланган сув олиш лимитларини бузиш, 115 та ҳолатда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини бузиш, 215 та ҳолатда сувларнинг давлат ҳисобини юритиш, 138 та ҳолатда сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ва 826 та бошқа ҳолатдаги қонунбузилишлар маълум бўлди.

Шунингдек, сув хўжалигининг 698  та иншоотлари ва 198 та қурилмалари носозлиги, 2729 минг.м3 сувлар сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча олинганлиги аниқланиб, мазкур камчиликлар Инспекция томонидан тўлиқ бартараф этилиши таъминланди.

Бугунги кунда белгиланган тартибда назорат тадбирларини ўтказилиши давом эттирилмоқда.  

Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси

Text to speech