"Ўзагроинспекция"нинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотлари билан биргаликда уларнинг тасарруфидаги ирригация тизимлари ва насос станциялари кўздан кечириб, аниқланган ноқонуний сув олиш жойлари (насос агрегатлари, сифон, қувур ва бошқалар) юзасидан ваколат доирасида таъсир чоралари кўриб келинмоқда.
Хусусан, “Паркент–Қорасув” ирригация тизими бошқармаси ҳисобида бўлган Ўртачирчиқ туманидаги “ЛКР” каналининг ПК60+00 қисмида, Оҳангарон туманидаги “Ҳамдам” каналининг ПК492+00 қисмида, ПК341+00 қисмида, ПК145+38 қисмида, Қуйичирчиқ туманидаги “РК-10” каналининг ПК10+00 ва ПК15+10 қисмларида, Тошкент магистрал канали бошқармаси ҳисобидаги Тошкент магистрал каналининг Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтган ПК120+00 қисми ва ПК121+00 қисмиларида, Юқоричирчиқ туман ирригация бўлими ҳисобидаги “Ағанай” каналининг ПК20+73 қисмида, ПК28+40 қисми ва “Баф” каналининг ПК55+50 қисмида, Оққўрғон туман ирригация бўлими ҳисобидаги “Шохмалик” каналининг ПК100+20 қисмларида ноқонуний сув олиш жойлари очиб олиниб, рухсатсиз насос ўрнатилган ҳолда фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Инспекция ваколати доирасида ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий ва жарима санкциялари қўлланилди.
Бугунги кунда Инспекциянинг Тошкент вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан рухсат этилмаган жойлардан сув олиш ҳолатлари юзасидан тизимли мониторинг ўрнатилган бўлиб, аниқланган қонунбузарликлар юзасидан тегишли чоралар кўриб борилмоқда.
с.Садиков, “Ўзагроинспекция” Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи
Б.Рахматов, “Ўзагроинспекция” Тошкент вилоят бошқармаси катта инспектори