Ру Ўз O`z En

Сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига расман огоҳлантиришлар берилди

14 Октябрь 2021 1616

Ғалладан мўл ҳосил етиштириш юзасидан ўтказиладиган агротехник тадбирлардан яна бири, экин майдонларини пешма-пеш суғоришдан иборат. Мазкур агротехник тадбирлар “Ўзагроинспекциянинг Сирдарё вилоят бошқарма ва бўлимлари томонидан назорат қилинмоқда.

Хусусан, “Ўзагроинспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан 918 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, соҳага оид 1000 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, тегишли таъсир чоралари қўлланилди, — дейди “Ўзагроинспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси катта инспектори Мамарасул Дўстмуродов. — Жумладан, аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича Инспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан масъул шахсларга нисбатан ваколат доирасида 576 та ҳолатда  203,4 млн. сўмлик маъмурий ва 252 та ҳолатда 456,5 млн. сўмлик молиявий жарима санкциялари қўлланилган бўлса, 96 та ҳолатда тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилди.

 Шунингдек, қонунбузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан 44 та тақдимномалар киритилиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этишлари юзасидан 284 та ёзма кўрсатмалар берилган бўлса, ҳуқуқбузарлик содир этилишининг эрта олдини олиш мақсадида 1558 та сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига расман огоҳлантиришлар берилди.

 Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида инспекциянинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган 101 та назорат тадбири давомида 80 та, Гулистон туман бўлими томонидан 111 та назорат тадбиридан 87 тасида, Мирзаобод туман бўлими томонидан олиб борилган 89 та назорат тадбири давомида 57 та, Оқолтин туман бўлими томонидан олиб борилган 129 та назорат тадбири давомида 114 та, Сардоба туман бўлими томонидан олиб борилган 93 та назорат тадбири давомида 63 та, Сайхунобод туман бўлими томонидан олиб борилган 75 та назорат тадбири давомида 48 та, Сирдарё туман бўлими томонидан олиб борилган 164 та назорат тадбири давомида 101 та ва Ховос туман бўлими томонидан олиб борилган 73 та назорат тадбири давомида 56 та, қонунбузилиши ҳолати аниқланиб, тегишли таъсир чоралари қўлланилган.

Бугунги кунда, Инспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган кузги бошоқли дон экинлари экилган майдонларни пешма-пеш суғорилиши ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига қатъий риоя этилиши устидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Ўзагроинспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати.

Text to speech