Ру Ўз O`z En

СУВНИНГ ҲИСОБИНИ ОЛИШМАДИ

21 Июнь 2021 3125

Дунёда сув танқислиги юзага келаётган мураккаб даврда, Республикамизда мавжуд сув ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Элликқалъа туман бўлими томонидан ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарининг сувдан фойдаланиш аҳволи ўрганилганида туманнинг, "Навоий овул" фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият олиб бораётган “Боғёп насл чорваси” ва “Элликқалъа” овул фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган “Бўстон 18” фермер хўжалиги раҳбарлари томонидан сувдан белгиланган тартибда фойдаланмасдан, ўзбошимчалик билан талабнома топширмасдан (талонсиз) фойдаланилаётганлиги аниқланди.

Инспекциянинг Элликқалъа тумани бўлими томонидан фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун Судга материаллар киритилди.

Тартиббузарлик ўз вақтида бартараф этилиши натижасида ҳудудда 15,2 гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланди.

Бугунги кунда, Инспекциянинг туман бўлими томонидан жойларда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига амал қилиниши устидан белгиланган тартибда назорат тадбирларини ўтказилиб келинмоқда.

С.Куранбаев, Инспекциянинг Элликқалъа туман бўлими катта инспектори                                 

Text to speech