Ру Ўз O`z En

Тадбиркор манфаатлари ҳимояси йўлида муҳим ҳамкорлик

25 Апрель 2023 1205

Маълумки, 2023 йил - “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида юртимизда тадбиркорларга яратилган имкониятлар ва берилаётган имтиёзлар катта аҳамият касб этмоқда.

Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил дeвони Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси мутасаддилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Наманган вилояти бошқармаси ҳамда туман бўлимлари инспекторлари иштирокидаги йиғилишда ҳам ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор  қаратилди.“Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори ҳамда тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан қабул қилинган янги фармон ҳамда қарорлар  мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз борди. Тадбирда инспекция томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни ўтказишда қонун бузилишларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида фикр алмашилди.

Йиғилишда шунингдек, Бизнес-Омбудсманга Наманган вилояти фаолият юритувчи тадбиркорлик субеъктларидан жорий йилнинг ўтган даврида келиб тушган мурожаатлар, уларни кўриб чиқилиши ва қаноатлантирилиши юзасидан ҳам батафсил маълумот берилди. 

Text to speech