Ру Ўз O`z En

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ноқонуний текширувлар ўтказиш жавобгарликка сабаб бўлади

5 Октябрь 2022 1904

Жорий йил 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинмаган бўлса, текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.  Бу ҳақида Президентининг жорий йил 13 сентябрдаги «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-374-сонли Қарорида кўрсатиб ўтилган.

 

Шунингдек, мазкур Қарорнинг 2-бандига биноан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот текширув ёки профилактика тадбирлари тугаган кундан бошлаб уч кун муддатда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритилиши;

Қарорнинг 3-бандида «хавфни таҳлил этиш» тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш;

тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказишга ва тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмаслиги;

Қолаверса, тадбиркорлик субъектлари учун профилактика тадбирларини Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишган ҳолда режа-графиклар асосида тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан, семинарлар, оммавий муҳокамалар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, «очиқ эшиклар куни» тарзида ташкил этиш, шунингдек, тарқатма материал ва қўлланмалар билан таъминлаш, тавсия ва хабарлар юбориш шаклларида амалга оширилиши белгиланган

2023 йил 1 январдан бошлаб «Ягона давлат назорати» ахборот тизимидаги давлат назорати функциялари реестирига киритилмаган функциялар бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш тақиқланади.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Инспекция бошлиғининг жорий йил 16 сентябрида I-72-сонли сонли буйруғи ҳамда назорат режаси тасдиқланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241- прим 2 моддасига ҳамда Жиноят кодексининг 192-прим 2 моддасига биноан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракат содир этганлиги мансабдор шахсларнинг маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаласини ҳал этишга асос бўлади. 

"Ўзагроинспекция " Ахборот хизмати

Text to speech