Ру Ўз O`z En

Тошкент вилояти: техникалар мавсумга шайланмоқда

5 Август 2024 1153

Тошкент вилоятида 2024-йил ҳосили учун пахта терим мавсумида қатнашадиган тиркамаларни таъмирлаш мақсадида вилоятда мавжуд 1 минг 304 дона трактор тиркамаларини марказлашган ҳолда таъмирлаш ишлари йўлга қўйилган. Дислокация бўйича белгиланган манзилларда тўлиқ йиғилган ҳар бир тиркама бўйича нуқсонлаш далолатномалари тузилиб таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда мавсум олди тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирган бўлиб, таъмирлаш масканларининг ўзида усталар учун тўлиқ шарт-шароитлар яратилган, жумладан, овқатланиш учун ошхона ва иссиқ овқат ташкиллаштирилган.

Бундан ташқари ҳар бир туманда таъмирлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида 5 тадан таъмирлаш гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, хар бир гуруҳга 5 нафардан таъмирлаш усталари жалб этилган. 2024 йил ҳосили учун пахта терим мавсумида қатнашадиган тиркамаларни таъмирлаш ишларининг сифатли олиб борилиши, техникларни таъмирлашдан олдин нуқсон далолатномаларининг тўғри тузилиши "Ўзагроинспекция"нинг вилоят бошқармаси ва туман бўлими ходимлар томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Р.Шерматов, Инспекциянигг Тошкент вилоят бошқармаси Техника ҳолатини назорат қилиш шўъба бошлиғи 

Text to speech