Ру Ўз O`z En

Тошкент вилояти: ғалладан бўшаган 100 минг гектардан ортиқ майдонга такрорий экин экилмоқда

11 Июль 2024 1866

Республикада суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, эртаки экинлардан ва ғалладан бўшаган майдонларда сердаромад ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, талаб этиладиган моддий ресурсларни етказиб бериш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадларини ошириш тадбирларини тизимли ташкил қилиш ҳар бир масъул учун муҳим масала ҳисобланади.

Жорий йилда Тошкент вилоятида эртаки экинлардан ва ғалладан бўшаган 100 минг 177 гектар майдонларга такрорий экинлар экилиши режалаштирилган.

 “Ўзагроинспекциянинг  Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлими ходимлари томонидан эртаки экинлардан ва ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш ишларини ўз муддатларида якунлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказиб келмоқда.

 Шунингдек, бугунги кунга қадар вилоят бўйича жами 67 минг 402 гектар, шундан 8 минг 844 гектар ер майдонида сабзавот, 1 минг 333 гектарда картошка, 28 минг 401 гектар дуккакли экинлар, 902 гектар полиз, 6 минг 440 гектар шоли ҳамда 21 минг 482 гектар майдонда озуқа экинлари экилиши таъминланди.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, такрорий экинларни ўз вақтида экилиши ҳамда экин экилган майдонларда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши бўйича “Ўзагроинспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан жойларда тизимли назорат ишлари олиб борилмоқда.

ШУсибалиев,  Қишлоқ хўжалиги екинлари уруғларининг етиштирилишини назорат қилиш шўбаси бошлиғи         

Text to speech