Вилоятнинг соҳа вакиллари иштирокидаги Оҳангарон туманида 2024 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш бўйича семинар ўтказилди
Семинарда бошоқли дон экинларини экишда амалга ошириладиган долзарб вазифалар, агротехник тадбирлар, шунингдек, дон экинларини касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича кўрилиши лозим бўлган чоралар ҳақида гапирилди. Сув тежовчи технологиялар афзаллиги ва давлат томонидан бериладиган имтиёзлар хусусида ҳам сўз юритилди.
Айтиш мумкинки, жорий йилда вилоят туманларида 2024 йил ҳосили учун 103 минг гектар сувли майдонларда бошоқли дон экинлари экиш режалаштирилган. Шу жумладан, очиқ майдонга 37 минг 262 га, ғўза қатор орасига 65 минг 738 га майдонга экилади. Вилоятда жами 390 та ғалла экиш техникалари мавсумга шай ҳолатга келтирилди.
Э. Зиёдуллаев, «Ўзагроинспекция»нинг Тошкент вилояти
бошқармаси Қишлоқ хўжалигида агротехник
тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш
бўйича бош мутахассиси