Ру Ўз O`z En

Техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этмай тракторни бошқариб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди

9 Февраль 2021 2443

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4241-сонли қарори билан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати устидан назоратни амалга ошириш инспекция органларига юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Бухоро вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари томонидан жойларда қарорнинг ижроси устидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Когон туманида олиб борилган тезкор тадбирда фуқаро В.А ўзига тегишли бўлган 1983 йилда ишлаб чиқарилган МТЗ-80 русумли тракторни “Наврўз” МФЙ ҳудудида техника хавфсизлиги қоидаларига зид равишда, транспорт воситасини олд ва орқа сигнал чироқлари ҳамда ёриткичларнинг ишсиз ҳолга келганлигига қарамасдан, трактор тиркамасини белгиланган занжир билан маҳкамламай бошқариб келганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан инспекторлар томонидан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи В.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисида Кодекснинг тегишли моддаларига асосан 74 минг 333 сўм жарима жазоси қўлланилди.

Қаерда қонун ҳукмронлик қилса, шу ерда эркинлик бўлади. Албатта, қонун устуворлиги – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омилидир.

 

Шухрат ИЛЁСОВ, “Ўзагроинспекция”нинг Бухоро вилоят

бошқармаси бош инспектори

Text to speech