Ру Ўз O`z En

Техникалар мавсумга шайлиги ўрганилмоқда

14 Сентябрь 2021 1684

Агроинспекциянинг Иштихон туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги "2021 йил пахта ҳосилини уюшқоқлик билан нест-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифалар тўғрисида"ги 153-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Унда пахта йиғим терим мавсумида қатнашадиган 168 та транспорт тракторлари, 288 та тиркамаларни таъмирлаш, жиҳозлаш ишлари тизимли асосда таҳлил қилиб борилмоқда.

Хусусан, пахта йиғим терим мавсумида қатнашадиган транспорт техникалари сўндиргичидан (глушитель) учқун чиқмаслиги учун керакли мосламалар ўрнатилиб, тиркамаларга улагич билан биргаликда махсус занжирлар тақилди. Транспорт техника ва тиркамаларга ёритиш чироқлари ҳамда нур қайтаргичлар ўрнатилди.

Шунингдек, инспекциянинг соҳавий инспекторлари  томонидан, кластер корхоналари ва фермер хўжалиги раҳбарларига техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, техникаларни жорий техник кўрикдан ўз вақтида ўтказиш, давлат рақам белгиси мавжуд бўлмаган техникаларни бошқармаслик уларни ўз вақтида рўйхатга қўйиш юзасидан билдиришномалар тақдим этилди. 


“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech