“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан 2021 йил 11-20-январь кунлари давомида қишлоқ хўжалигида қонунчилик ижроси юзасидан 926 маротаба назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 89 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 37 та ёзма кўрсатма берилди, 29 ҳолат юзасидан маъмурий қарорлар қабул қилинди, 17 та ҳолат юзасидан маъмурий қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларига юборилди. Шундан, прокуратурага 2 та, 15 та ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар судларга юборилди. Мазкур ҳолатлар бўйича 3 млн 689 минг сўм маъмурий жарима қўлланилди. Юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 6 та тақдимнома киритилди. Инспекция органлари томонидан, қишлоқ хўжалиги корхоналарида қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан 780 та огоҳлантиришлар берилди.
Ўтказилган назорат тадбирларини ҳудудлар кесимида таҳлил этилганда, “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан 21 ҳолатда, Инспекциянинг Пайариқ тумани бўлими томонидан 15 та ҳамда Ургут тумани бўлими томонидан 10 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган ва ҳуқуқий таъсир чораси кўрилди.
“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати