Ру Ўз O`z En

Ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолатлар аниқланмоқда

26 Март 2024 1270

Ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги ерларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши ҳамда ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқишига сабаб бўлган ҳолатлар натижасида етказилган зарарларнинг ундирилиши юзасидан мониторинг таҳлиллари олиб борилмоқда.

Жумладан, вилоятнинг Каттақўрғон тумани “Каттақўрғон чорвачилик” массиви ҳудудида фаолият юритиб келаётган “APPOLON-LOGISTIKS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобида бўлган, хўжалик харитасининг лалми 297қ-контуридаги 0,04 гектар ер майдонни ўзбошимчалик билан ковлаб, шундан 148,0 кв.метр ер майдонига уй-жой ва молхона биноси қурилиши ишларини амалга оширганлиги ҳолатлари аниқланди.

Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан, Ҳукуматнинг 2011-йил 25-майдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўринини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 55-бандига мувофиқЎзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорлари аниқланиб, белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилинди.

А.Холбеков, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи     

Text to speech