Ру Ўз O`z En

Дам олиш кунидан унумли фойдаланилди

18 Сентябрь 2023 2485

2023 йилда ходимларнинг тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиш мақсадида бир қатор амалий ишлар йўлга қўйилган.

Қишлоқ хўжалиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуа устидан назорат қилиш инспекцияси касаба уюшма қўмитаси томонидан 2023 йилда ходимларнинг тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиш мақсадида бир қатор амалий ишлар йўлга қўйилган.

Жумладан, Президентнинг "Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-222-сонли қарорига асосан  мамлакатимизда миллий қадриятларимизни, шу қаторда миллий аския ва қизиқчилик санъатини асраб-авайлаш, кенг тарғиб этиш ва келгуси авлод учун номоддий маданий мерос сифатида етказиш доирасида зарур чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Мазкур чора-тадбирлар натижаси ўлароқ, ходимларнинг дам олиш кунларини мароқли ўтказиш мақсадида тизимидаги 30 нафардан зиёд ходимлар оила аъзолари билан биргаликда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида бўлишди. Мусиқали комедия йўналишидаги саҳна кўриниши барчага бирдек маъқул келиб, томошабинларда кайфият юқори бўлди . Инспекция тизимида бу каби тадбирлар келгусида ҳам давом этади.

"Ўзагроинспекция" ахборот хизмати

Text to speech