Ру Ўз O`z En

Тадбиркорлик субъектларини биржа савдоларидаги иштирокини таъминлаш мақсадида инспекция томонидан амалий ёрдам кўрсатилмоқда

4 Февраль 2025 89

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 22-октябридаги “Агросаноат мажмуида давлат назорати тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-164-сон Фармонига асосан, агросаноат мажмуида ғалла етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш ҳамда истеъмолчиларни сифатли дон маҳсулотлари билан таъминлаш, ғалла бозорида давлат иштирокини янада камайтирган ҳолда ички бозорни сифатли дон маҳсулотлари билан таъминлаш шунингдек, ушбу соҳада давлат назоратини кучайтириш ва янада такомиллаштириш мақсадида «Ўзагроинспекция»га дон ва дон маҳсулотларининг сифати бўйича назорат юклатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-262-сонли қарорида жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган ва буғдой етиштирувчилардан вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган 3(уч) ва ундан юқори синфлардаги буғдой — мулкчилик шаклидан қатъий назар, биржадан харид қилинган буғдойнинг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги унни биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини олган, ун ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларини харидорларга юклаб жўнатишда зарурий талаблар бажарилиши юзасидан амалий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ушбу ишларни олиб боришдан мақсад тадбиркорлик субъектлари томонидан биржадан харид қилинган буғдойнинг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда сифатли ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва халқмиз дастурхонига сифатли ун маҳсулотларини етказилишидан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 25-июнидаги “Ички бозорни ун ва нон маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 146-сонли баёни 8-банди ижроси юзасидан Бухоро вилояти Қоракўл туманида фаолиятини олиб бораётган Сакинат дон маҳсулотлари” МЧЖни биржа савдолари орқали буғдой сотиб олиш учун, ун ишлаб чиқариш қувватлари мавжудлиги, технологик жараённи ташкил этиш белгиланган талабларга мос келиши, маҳсулот сифатини назорат қилиш бўйича лаборатория фаолияти тўғри йўлга қўйилганлиги юзасидан ўрганишлар ўтказилмоқда ва ишлаб чиқариш жараёнида йўл қўйилиши мумкин бўлган камчиликлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.  

«Ўзагроинспекция» нинг Бухоро вилоят бошқармаси “Дон ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан

Text to speech