Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб ғоявий-мафкуравий таҳдидлар ва турли хил ёт анъаналар билан таъсир ўтказиш авж олаётган бир пайтда халқимизнинг тўғри ва миллий қадриятларга мос мулоҳаза қилиши ва бу борада фуқаролар ўртасида тарғибот ишларини амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Ана шундай масалаларни чуқур ва теран муҳокама қилиш мақсадида Ўзагроинспекция ҳамда Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раиси маслаҳатчиси, Шуҳрат медали соҳиби Илҳом Маърупов иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбатда бугунги таҳликали ва қалтис замонда мамлакат тинчлигини таъминлаш, халқимизнинг эркин ва фаровон яшаши учун хизмат вазифасини виждонан бажариш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги тўғрисидаги фикр билдирилди