Халқмизда азалдан тозалик ва орасталикка, ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратилган.
Юртимизда турли байрамлар, муқаддас саналар олдидан, уларни муносиб нишонлаш ва тайёргарлик кўриш мақсадида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами олди, «Маҳалла обод — юрт обод!» шиори асосида жорий йилнинг 24-25 август кунлари юртимизда умумхалқ хайрия ҳашари деб эълон қилинди.
Шунга кўра, «Ўзагроинспекция» марказий аппарати, Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлими биноларида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Эрта тонгданоқ ходимлар томонидан кўчалар, ариқлар тозаланиб, дарахтлар оқланди.
Бино ҳовлисидан ортиқча шоҳ ва барглардан йиғиштириб олиниб, ерлар тартибга келтирилди.
Ҳашарчилар меҳнати орқали ҳудуд обод ва саришта бўлди.
Инспекция Ахборот хизмати