Дунёда пахта институти (АҚШ, Мемфис), Бремен пахта мактаби (Бремен, Германия), Гдиня пахта толасини клaссификациялаш мактаби), ИCА халқаро пахта ассотсиацияси (Ливерпул, Буюк Британия), Техас халқаро пахта мактаби (Техас, АҚШ) Ўзбекистон (Тошкент)да пахта классификаторлари тайёрлаш ўқув курслари фаолият юритади. Жумладан, КМО0301-сонли лицензияси асосида «Ўзагроинспекция» ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази " давлат муассасасида ўқув курслари ташкил этилган.
Ўқув курслари илк бора, 1996 йилда Ўзбекистон "Сифат" маркази қошида ташкил этилган бўлиб, пахта толасини калассификациялаш йўналишда нафақат юртимиз учун, балки қўшни МДҲ давлатларига ҳам малакали мутахассислар (калассёрлар) тайёрлаб берган.
Жорий йил 22 майдан бошлаб Давлат муассасаси директорининг тегишли буйруғи билан "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсида навбатдаги гуруҳ ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу ўқув курси жами 248 соатдан иборат бўлиб, маърузалар Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламенти, ёнғин хавфсизлиги каби мавзулардан ташкил топган.
Тасдиқланган ўқув режасига асосан, пахта тозалаш корхоналарнинг технологик жараёнини ўрганиш ва амалиётда танишиш учун И-2023-сонли гуруҳ тингловчилари Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида жойлашган «Қорасув» пахта тозалаш корхонасида амалий машғулотларда иштирок этдилар.
Шунингдек, ўқув курслари тингловчиларига ёнғин ва техника хавфсизлиги бўйича Марказ мутахассислари томонидан батафсил тушунчалар бериб ўтилди.