Республикада 2024 йил ҳосили учун 1 млн. 12 минг 436 гектар ер майдонида ғўза парвариш қилинмоқда.
Шунингдек, бугунги кунда ғўза майдонларининг 238 минг гектари ёки 23 фоизи 3-4 кўсак, 382 минг гектари ёки 38 фоизи 5-6 кўсак, 391 минг гектари ёки 39 фоизи 7-8 кўсак фазасида ривожланмоқда.
Ҳудудларда бугунгача ғўза қатор ораларига 6,9 марта ишлов берилиб, ғўзани баргидан озиқлантириш ишлари 5,4 марта ва азотли минерал ўғитлар билан 3-озиқлантириш ишлари 98 фоиз майдонларда амалга оширилди.
Шунингдек, жойларда 962 минг гектар ёки 95 фоиз ғўза майдонларида чилпиш (чеканка) ишлари амалга оширилди.
Ушбу тадбир, Андижон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ушбу тадбир деярли якунланган бўлса, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё вилоятларида 90-95 фоиз ғўза майдонларида ўтказилди.
Шунингдек, Инспекция томонидан ғўза майдонларида чилпиш ишларини муддатида ва сифатли ўтказилиши бўйича жойларда мониторинг тадбирлари олиб бормоқда.
Ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида 897 та фермер хўжаликларининг 4 минг 886 гектарида чилпиш ишлари кеч ёки сифатсиз амалга оширилганлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, Инспекция томонидан мавсум давомида ғўза майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича мониторинг тадбирлари ўтказилганда 141 минг гектар майдонларда агротехник тадбирларни бажарилишида хато-камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар ва соҳа масъулларига 326 та тақдимнома ҳамда фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари раҳбарларига 16 293 та огоҳлантиришлар берилди.
Ф.Мамасолиев, Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи