Ру Ўз O`z En

Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази очилади

27 Июнь 2024 1391

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда “Ўзагроинспекция” вакилларидан иборат делегация Туркия пойтахти Анқара шаҳрида бўлиб турибди, соҳа ташкилотлари раҳбарлари билан ўзаро ҳамкорлик масаласидаги расмий учрашувлар давом этмоқда.

Анқарага сафарнинг учинчи кунида, Уруғчилик саноати ва ишлаб чиқарувчилари иттифоқи бош котиби  Dr. Hamit AYANOĞLU билан, сўнгра Туркия уруғчилик иттифоқи (TURKTÖB) президенти Hacı Ömer GÜLER, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти давлатлари уруғчилик уюшмаси (ECOSA) бош котиби Dr. Muhteşem TORUN ва кўчат етиштирувчилар уюшмаси бошқарув раиси Serdar ŞENDAĞлар билан самарали  учрашувлар ўтказилди.

Томонлар ўртасида бўлиб ўтган келишувларга кўра, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги бўйича ўзаро тажрибалар алмашилиши ҳамда халқаро стандартларга мос Ўзбек-Турк уруғчилик тест марказини очилиши кўзда тутилмоқда.

 "Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech