Ру Ўз O`z En

ТЎРТКЎЛ: таъмирдан чиққан комбайнлар кўрикдан ўтказилди

7 Июнь 2023 1682

Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманида миришкор дехқонларимиз томонидан етиштирилган бошоқли дон ҳосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш бугунги кунда соҳа ходимларининг энг долзарб вазифаси ҳисобланмоқда. 

Ғалла ўрим-йиғим мавсумга тайёргарлик кўриш юзасидан туман бўйича жами 14 дона ғалла ўриш комбайнлари жалб қилинди. Шундан 2 дона КЕЙС, НЬЮ ХОЛЛАНД ва 12 дона КЛААС русумли комбайнлар ғалла ўрим-йиғим ишларига жалб этилиши режалаштирилган.

Махсус техникаларнинг таъмири учун 99 млн. сўм талаб этилиб мазкур маблағлар бугунги кунда тўлиқ ўзлаштирилган ҳамда сертификатга эга бўлган эҳтиёт қисмлар олиб келиниши таъминланган.

Олиб келинган эҳтиёт қисмларни тўлиқ ўрнатилиши ва таъмирлаш ишларининг сифатли бориши "Ўзагроинспекция"нинг Тўрткўл туман бўлими ходимлари томонидан доимий назорат қилиб борилди.

Жорий йилнинг 30 май куни инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда Тўрткўл туман ҳокими томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида таъмирдан чиққан комбайнлар кўрикдан ўтказилди. Шунингдек ҳар бир комбайн операторларига уларни рағбатлантириш мақсадида, пул ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунинг билан бир қаторда туманда фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилини сифатли қабул қилиш, сақлаш ҳамда нобудгарчиликларнинг олдини олиш борасида бир қатор вазифалар ижроси устидан тизимли назорат ўрнатиш Агроинспекция зиммасига юклатилган бўлиб, инспекциянинг Тўрткўл туман бўлими томонидан дон ҳосилини ўриб-йиғиб олиш мавсумида дон қабул қилиш ва сақлаш шахобчалари ҳамда омборхоналарини мавсумга тайёрлаш, халқимизнинг ризқ-рўзи бўлган дон махсулотларини сифатли сақлаш, аҳолимиз истеъмоли учун фермер хўжаликлари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан етиштирилган дон маҳсулотини ўз вақтида, нес нобудсиз қабул қилиш борасида белгиланган норматив ҳужжатлар талабларига амал қилиш бўйича тизимли назорат ўрнатилган.

Жумладан, дон қабул қилиш шахобчасидаги асфальт майдонлар, кўчма узатиш анжомлари, автомобил тарозилари, брезентлар, ўт ўчириш қалқонлари ва намуна олиш хоналарида таъмирлаш ишлари ўтказилиши, лаборатория жиҳозлари давлат қиёслов кўригидан ўтказилганлиги назоратга олинган.

 А.Козиев, Ўзагроинспекция" Тўрткўл туман бўлими бошлиғи

Text to speech