Инспекциянинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш соҳасида туманларда амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни жойларда бартараф этиш чоралари ҳамда чорвачилик соҳасида белгиланган вазифалар ҳамда топшириқлар ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан доимий назорат ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 280-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича вилоятда чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва фаолиятини самарали ташкил этиш учун вилоят комиссиясининг таркиби ва туман(шаҳар) комиссияларининг наъмунавий таркиби тасдиқланди.
Бугунги кунда, вилоят бўйича фермер хўжаликлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет давлатлардан келтирилган юқори маҳсулдор бўлган жами 6043 бош наслли қорамоллар белгиланган талаблар асосида парвариш қилинмоқда.
Ташкил қилинган комиссиянинг таклифига кўра, вилоят бўйича 41 та қорамолчилик субъектига 2000 бош четдан келтирилган наслли қорамоллар учун 4 млрд. сўм миқдорида, 13 та қуй –эчкичилик субъектларига 2000 бош наслли қўй ва эчкилар учун 800 млн сўм миқдорида, 12 та паррандачилик субъектларига 278 минг бош четдан келтирилган паррандалар учун 2 млрд. 506 млн сўм миқдорида, 13 та балиқчилик хўжаликларида 10339 тонна балиқ гўшти етиштириш ҳисобига 10 млрд 339 млн сўм миқдорида субсидия ажратилиши прогнози ишлаб чиқилган.
Тошкент вилояти чорвачиликни ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш комиссияси томонидан бугунги кунга қадар 33 та қорамолчилик субъектларига четдан келтирилган 2610 бош наслли қорамоллар учун 5 млрд 220 млн сўм, 10 та паррандачилик хўжаликларида 377,125 минг бош четдан келтирилган паррандалар учун 3 млрд 394 млн сўм миқдорида субсидия ажратиш бўйича тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда Республика комиссиясига такдим қилинди хамда 36 та субъектларга 7 млрд 396 млн сўм субсидия ажратилди.
Хусусан, 26 та чорвачилик хўжаликлари четдан олиб келинган 2001 бош наслли корамоллар учун 4 млрд 2 млн сўм, 10 та паррандачилик хўжаликларда четдан келтирилган 377 минг 125 бош наслли жўжалар учун 3 млрд 394 млн сўм субсидия ажратилган.
Шунингдек, четдан келтирилган наслли қорамолларни рўйхатга олиш ва белгиланган тартибда парваришлаш ҳамда кўпайтириш борасида фермер хўжаликлари ва хўжалик юритувчи субъектларда амалий ёрдам бериш орқали доимий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
М.Куччиев, Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари