Ру Ўз O`z En

Тошкент вилояти учун 2021-2022 йилларнинг куз-қиш мавсумида 1125 млн. метр куб сув лимити тасдиқланган

14 Октябрь 2021 1701

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 174-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш учун хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот билан сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиси ўртасида сувнинг кундалик ҳисоб журналлари юритилиши устидан назорат ўрнатилди.

Тошкент вилояти бўйича жами 8208 дона сувнинг кундалик ҳисобот журналлари шундан; 1228 дона вилоят аҳамиятига эга бўлган сув хўжалиги ташкилотлари, туман ирригация бўлимлари ҳисобидаги ирригация тармоқларининг 2135 дона сув олиш жойларида ҳамда сув истеъмолчилари уюшмалари билан истеъмолчилар ўртасида юритиладиган 4845 дона сувнинг кундалик ҳисоб журналлари, ҳар бир варағи тикилган ва муҳрланган ҳолда Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан рўйхатдан ўтказилди.

Шунингдек, 2021-2022 йилларнинг куз-қиш мавсумида вилоят бўйича жами 1125 млн. метр куб, шундан суғориш ишларига 339 млн. метр куб ва саноат энергетика эҳтиёжлари учун 786 млн. метр куб сув лимити тасдиқланган.

Ўз навбатида, Инспекциянинг  Тошкент вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича тасдиқланган сув олиш лимитлари адолатли тақсимланиши назоратга олинди ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисида 4041 та, шундан 37 та сув етказиб берувчи сув хўжалиги ташкилотларида, 34 та сув етказиб берувчи ва сувдан фойдаланувчи ёки сув истеъмолчиси ўртасида ва 3970 та туманлардаги сув истеъмолчилари уюшмалари билан сув истеъмолчилари ўртасида тузилган шартномалар реестрини белгиланган тартибда назоратини таъминлаш учун олинди.

Бугунги кунда, мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижроси таъминланиши Инспекциянинг Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан доимий назоратга олинган.

Б.Рахматов, Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси бош инспектори 

Text to speech