Ру Ўз O`z En

Тошкент вилоятида 2022 йил ғалла ҳосилидан қабул қилинган буғдойнинг таҳлил натижалари

29 Июль 2022 3049

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 28 майдаги “2022 йил ҳосили ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-262-сонли қарорига асосан 2022 йил ҳосилида фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилини сифатли қабул қилиш, сақлаш ҳамда нобудгарчиликларнинг олдини олиш борасида бир қатор вазифалар ижроси устидан тизимли назорат ўрнатиш Инспекция зиммасига юклатилган.

 “Ўзагроинспекция”нинг Тошкент вилояти бошқармаси тизимида “Пахта хом-ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш” бўлими томонидан юқорида кўрсатилган Қарорлар ижроси юзасидан назорат тадбирлари ўтказилиб, мониторинг ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Вилоятимизда 2022 йил ҳосилидан жами 256 599 тонна дон шаҳобчаларига қабул қилинди, шундан 199 201 тонна жамғарма намлик кўрсатгичи 12,24 фоиз, ифлослик кўрсатгиси 3,36 фоиз, донли аралашма 5,54 фоиз ҳамда натура оғирлиги 760 грамм литр, 57 398 тонна вақтинчаликда намлик кўрсатгичи 11,90 фоиз, ифлослик кўрсатгичи 2,36 фоиз, донли аралашма 5,36 фоиз ҳамда натура оғирлиги 757 грамм литр сифат кўрсатгичлари билан дон қабул қилинди.

Мавсумда Инспекциянинг Тошкент вилоят бошқармасига 163 та низоли ҳолатлар бўйича мурожаатлар бўлиб, барчаси жойида ҳал этилди. Шундан, 53 та ҳолатда буғдойнинг намлиги ва ифлослиги чегараланган меъёрдан юқорилиги, 31 та ҳолатда буғдойнинг синфи, 79 та ҳолатда мавсумда дон топшириш тартиби бўйича низолар ҳал этилди.

 Шунингдек, қабул қилинган буғдой донларини бўлим ҳамда туманлардаги дон қабул қилиш шаҳобчаларига бириктирилган инспекторлар томонидан нес-нобуд қилмасдан сақланиши назоратга олинган.

 Шу билан бирга, дон корхоналари ва дон қабул қилиш масканларда буғдой донини нес-нобуд қилмасдан ёпиқ сиғимларга киритилиши, яъни корхона элеваторларига ҳамда дон қабул қилиш шаҳобчаларинг айвонлари ва омборларига киритиш ишлари назорат қилиб борилмоқда.

 

Б.Умарходжаев, "Ўзагроинспекция"нинг Тошкент вилоят

бошқармаси бош инспектори

Text to speech