Ру Ўз O`z En

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА 29 МИНГ ТОННАДАН ОРТИҚ БОШОҚЛИ ДОН УРУҒЛИКЛАРИ ЖАМҒАРИЛДИ

8 Сентябрь 2023 1518

Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил ва сифатли маҳсулот етиштиришнинг асосий негизи уруғликка боғлиқ бўлиб, сифатли уруғлик етказиб бериш замирида уруғларни етиштириш, қайта ишлаш ҳамда навдорлик ва экинбоплик сифат кўрсатгичларининг назорати алоҳида аҳамият касб этади.

Шу сабабли, 2024 йил ғалла ҳосили учун жамғарилган уруғликларни қайта ишланишини, бошоқли дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига экиш учун сифатли, дориланган ва сертификатланган уруғлик дон етказиб бериш ишлари “Агроинспекция”нинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан мунтазам назорат қилиб борилмоқда.

Жорий йилда Тошкент вилояти туманларида келгуси йил ҳосили учун вилоятда экиш учун тавсия этилган Алексеевич, Антонина, Васса, Гром, Аср, Грут, Таня ва бошқа навлардан 29 минг тоннадан ортиқ бошоқли дон уруғликлари жамғарилди.

Шундан, “Оҳангарондон” АЖ томонидан 6879 тонна “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан 3438 тонна, “Ташкент Best Seeds” МЧЖ томонидан 7100 тонна, “Юқоричирчиқ Best Seeds”  МЧЖ томонидан 6587 тонна, “Нурли Диёр” МЧЖ томонидан 1567 тонна, “ТSТ Аgrо Кластер” томонидан 3000 тонна ва “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДКнинг элита уруғчилик хўжаликлари томонидан 675 тонна уруғлик дон таъмирланган ва зараркунандаларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилган  омбор ва айвонларга қабул қилинди.

2023 йил ҳосилидан жамғарилган бошоқли дон уруғлигини тайёрлаш учун талаб этиладиган кимёвий препарат, қоп, ёрлиқ, ип, ёғоч тагликлар уруғлик дон ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан захиралари яратилди.

 Дон корхоналари тасарруфидаги уруғлик ишлаб чиқариш цехларининг ишлаб чиқариш қувватига қараб, уруғлик дон тайёрлаш бўйича графиклар ишлаб чиқилиб, бугунги кунга қадар уруғлик донни қайта ишлаш цехлари томонидан 15 ярим минг тонна уруғликларда саралаш, дорилаш ва қадоқлаш ишлари амалга оширилган.

Ушбу тайёр уруғликларнинг салкам 9 минг тоннасига экиш учун яроқлилиги бўйича мувофиқлик сертификатлари олинди.

Вилоятда мавжуд уруғлик дон тайёрлаш субеъктлар раҳбарларига уруғлик дон маҳсулотларини қабул қилиш, сифатли сақлашда санитария қоидаларига ва уларни қайта ишлашда давлат стандартларига риоя этиш, нобудгарчиликка йўл қўймаслик, дон маҳсулотлари ҳисобини юритиш журналлари, ички ташиш ва сотиш, бошоқли дон уруғликларини сақлаш юзасидан тегишли қарор ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириш хатлари берилди.

Шунингдек бошоқли дон уруғлигини тайёрлашда “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ҳар бир уруғлик дон тайёрлаш цехларига масъул ходимлар бириктирилиб, уруғлик дон тайёрлаш мунтазам назоратга олинган.

Жорий йилда, инспекция томонидан уруғликларнинг тайёрланиши юзасидан дон корхона раҳбарлари ва уруғлик дон ишлаб чиқариш цех бошлиқларига 6 та огоҳлантириш хатлари киритилиб, уруғликларини қайта ишлаш ва сақлаш қоидаларини бузганлиги учун 4 нафар цех бошлиғига нисбатан МжТК тегишли моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилиши таъминланди.

 ШУсубалийев, “Ўзагроинспекциянинг Тошкент  вилоят бошқармаси шўба бошлиғи    

Text to speech