Ру Ўз O`z En

Туманда ўтказилган назорат тадбирларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланмоқда

27 Январь 2022 1385

Ўзагроинспекциянинг Навбаҳор туман бўлими томонидан жорий йил январь ойининг ўтган 15 куни давомида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, бўлим инспекторлари томонидан жами 39 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, шундан 5 тасини текшириш ва 34 тасини мониторинглар ташкил қилади.

Ўтказилган жами текшириш ва мониторинглар натижасига кўра, 39 та Қонунбузилиши аниқланган бўлса, шундан 30 нафар шахс бу ҳолатга қайта йўл қўймаслик ҳақида расман огоҳлантирилди. Шунингдек, таъсир чораси сифатида 33 та ёзма кўрсатмалар берилиб, 1 та тақдимнома киритилган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ваколат доирасида 4 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 540 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланилган.

Қонуний қарор қабул қилиш учун 1 та материал жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судига юборилган.

Жумладан, ўтказилган назорат тадбирларида фуқаролар Х.Б, с.Х ва Х.Х. ларнинг туман ҳудудида носоз тракторни бошқариб юрганлиги аниқланди. Қоидабузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 112-моддаси билан маъмурий иш қўзғатилди.

Шунингдек, туман ветеринария бўлимига қарашли “Сармиш” ветеринария участкасида Агроинспекциянинг туман бўлими томонидан берилган огоҳлантирув талаблари бажарилмаганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича ҳам масъул шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 198-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.

Бундан ташқари, назорат тадбирлари давомида фуқаро Г.К томонидан сув ва сувдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузар МЖтКнинг 74-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, яъни 270 минг сўм миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

Инспекция туман бўлими томонидан ҳозирги кунда доимий равишда назорат тадбирлари ва текширишлар ўтказиб келинмоқда.

 "Ўзагроинспекция" Навоий вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech