Ру Ўз O`z En

Ургут туманида паррандачилик йўналишида 1 миллиард сўмлик лойиҳа ишга тушиш арафасида

14 Апрель 2022 1626

"Ўзагроинспекция" фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатга кўра, инспекциянинг чорвачилик соҳасида амалга оширадиган вазифалари, шу жумладан, идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги қонун ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши, шунингдек, чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган давлат дастурларининг ижросини назорат қилиш вазифаси белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилдаги “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-121-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда чорвачилик йўналишидаги барча лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш бўйича Ургут туманида паррандачилик йўналишида 2022 йил учун 11 минг бошга мўлжалланган 2 та 1 млрд 380 млн сўмлик лойиҳа режалаштирилиши назарда тутилган. Бунинг натижасида эса туманда 15 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Бугунги кунда, паррандачилик йўналишида фаолият юритиб келаётган “Ўрамас паррандачилик” фермер хўжалигида 90 минг бош тухум йўналишида паррандалар парвариш қилинмоқда. Бу ерда  бир кунда  85 минг дона тухум ишлаб чиқилиб халқ дастурхонига етказиб берилмоқда.

Ушбу фермер хўжалигига Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июльдаги 434-сон қарорига асосан тухумнинг ҳар бир донаси учун 100 сўмдан субсидия ажратилмоқда.

Гўшт йўналишида 2 та тадбиркорлик субъектлари томонидан 18 минг бош жўжалар парвариш қилиб келинмоқда. Ушбу парваришдаги жўжалардан халқ истеъмоли учун 21.6 тонна парранда гўшти етказиб бериш кўзда тутилган.

2022 йилнинг биринчи чорагида инспекциянинг Ургут туман бўлими томонидан чорвачилик йўналишида жами 20 та назорат тадбири, шундан, та текшириш ва 15 та мониторинг ўтказилиб, 12 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган ҳамда 10 та ёзма кўрсатма, 8 та огоҳлантирув хатлари берилган ва   2 та маъмурий қарорлар қабул қилинган.

А.Холиқов “Ўзагроинспекция” Ургут туман бўлими бошлиғи

Text to speech