Ру Ўз O`z En

УРУҒЛИК ҒАЛЛА АПРОБАЦИЯСИ НАЗОРАТДА

21 Май 2021 3675

Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш ва сифатли маҳсулот етиштиришда уруғчилик тармоғи асосий драйвери ҳисобланса, уруғчиликда эса энг муҳим ва долзарб жараён бу - апробация кўригини сифатли ўтказилиши демакдир.

АПРОБАЦИЯ бу – (лотинча сўздан олинган бўлиб Approbatio — тасдиқлаш, маъқуллаш маъносини англатади) ўсимликларнинг генетик (нав) жиҳатдан софлиги, зараркунандалар билан зарарланган-зарарланмаганлиги, касалликларга чалинган-чалинмаганлигини ва экиш учун мўлжалланган уруғликларнинг умумий ҳолатини аниқлаш учун далада ўтказиладиган текширув.

Мамлакатмизда дала апробация ишлари 1925 йилдан бошланган.

Шу сабабли жойларда тузилган апробация комиссиялари томонидан Республикамизда келгуси йил ғалла ҳосили учун серҳосил, навдорлик сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига тўлиқ жавоб берадиган уруғлик дон жамғариш мақсадида, уруғлик ғалла майдонларда апробация кўриги олиб борилмоқда.

Республикада 2021 йил ҳосилидан 3 172 та фермер хўжаликлари, элита уруғлик хўжаликлари, илмий тадқиқот институтлари ва 4 та кластер корхоналари томонидан, 90,7 минг гектар уруғлик ғалла майдонларда бошоқли дон экинларнинг 54 та навидан жами 284 минг тонна сифатли сара уруғлик дон тайёрлаш белгиланган.

Шундан кўпайтириш кўчатзори 3,5 минг гектар, оригинал авлодидан 55,2 минг гектар, элита авлодидан 31,5 минг гектар ва биринчи авлодидан 491 гектар майдон уруғлик ғалла парваришланмоқда.

Айтиш жоизки Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимларининг жами 183 та инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 12 июнда 2593-рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари асосида уруғлик ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказилишига қатъий амал қилиш, навга хос бўлмаган аралашмалари ва бегона ўтлар мавжуд майдонларни уруғликдан чиқариш ва яроқсиз, деб топиш бўйича назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасига асосан “ЎздонмаҳсулотАК тизимидаги дон корхоналар уларга қарашли масканлар ва уруғлик цехларининг масъул ва жавобгар шахслари томонидан жорий йилда уруғлик материалларини қабул қилиш, жойлаштиришда стандартлар талабига амал қилиниши ҳамда апробация комиссия аъзолари апробация жараёнини белгиланган талабалар асосида ўтказиш бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан маъмурий ҳуқуқбузарликлар кўрилиши юзасидан огоҳлантириш хатлари берилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, республикамизда бугунги кунда, амалга оширилаётган бу тадбирлар натижасида 2022 йил ғалла ҳосили учун навдорлик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, серҳосил ғалла навларидан уруғлик дон жамғарилишда Инспекциянинг Дон экинлари уруғлари етиштирилишни назорат қилиш бўлими ҳамда вилоят бошқарма, туман ҳудудий бўлимлари томонидан тегишли чоралар белгиланиб, назорат тадбирлари олиб борилмоқда  

Ш.Хайитов, Дон экинлари уруғлари етиштирилишни назорат қилиш бўлим бошлиғи                

Text to speech