Ру Ўз O`z En

Уруғлик талабига амал қилиниши юзасидан 3 000 дан ортиқ огоҳлантириш хатлари берилган

30 Август 2022 1232

Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида ўтказилган танлов натижаларига кўра, республика бўйича 126 та туманда 3 239 та хўжалик ғолиб топилди.

Ушбу хўжаликларнинг 90,3 минг гектар уруғлик майдонида буғдойнинг 53 та нави ва авлодларидан 275 минг тонна уруғлик дон етиштирилишини назоратга олиш белгилаб олинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПҚ-106-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2023 йил ҳосили учун уруғлик ғалла етиштирилган майдонларда дала апробацияси кўриги ўтказилиши ҳамда сифатли уруғлик дон жамғариш тадбирлари назоратга олинди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида уруғлик майдонларда белгиланган тавсияларга қатъий амал қилиниши юзасидан 5 маротаба дала мониторинги кўриги ўтказилиб, 3 350 тадан ортиқ огоҳлантириш хатлари берилди.

Шунингдек, давлат стандарт талабларига жавоб берадиган уруғлик дон жамғариш мақсадида, уруғлик ғалла етиштирилган жами 126 та туман,ЎздонмаҳсулотАК тизимидаги 73 та шохобчалар кластерлар ва элита уруғчилик хўжаликларининг 99 та уруғлик дон қабул қилиш масканларига Инспекция ва Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш марказининг 229 та тажрибали ходимлари бириктирилди.

Жойларга бириктирилган Инспекция вакиллар томонидан ҳудудлардаги соҳа мутахассисларидан иборат тузилган апробация комиссиялари билан биргаликда республика бўйича уруғлик етиштирувчи хўжаликларнинг жами 94 минг гектар майдонида апробация кўриги ўтказилиб, шундан 2 990 та хўжаликнинг 80,6 минг гектар ёки 86 фоиз майдони уруғлик учун яроқли ҳамда 1 021 та хўжаликларнинг 13,5 минг гектар ёки 14 фоиз уруғлик учун яроқсиз деб топилган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Апробация кўригида “яроқли” деб топилган уруғлик майдонларда навлар аралашиб кетишининг олдини олиш мақсадида жами 129 та туманда уруғлик ғаллани ўриш учун 284 та отрядлар ташкил этилиб, отрядларга алоҳида бириктирилган 309 та комбайнларда ўриши ва техникалари орқали корхоналарга ташиб келтирилиши назоратга олинди.

Республикада 2023 йил ғалла ҳосили учун уруғчилик субъектлари томонидан жами уруғлик буғдойнинг 56 та селекцион навидан жами 272 минг тонна уруғлик дон жамғарилиб, шундан “ЎздонмаҳсулотАК тизимидаги 38 дон корхоналаринг 73 та шохобчасига 243,7 минг тонна, 6 та Кластер корхоналар омборларига 20,3 минг тонна ва 49 та Элита уруғчилик хўжаликлари томонидан 7,9 минг тонна уруғлик дон тўдаларини нав авлодлари бўйича қабул қилиш ва сақланиши устидан тизимли назорат олиб борилди.

Юқоридагилар юзасидан мавсум давомида жами 4 378 та назорат тадбирлари ўтказилиб, аниқланган қонунбузилишлар 3 521 тани ташкил этиб, соҳага алоқадор корхона ва ташкилотларга 1 97 та тақдимнома ва 3 189 та ёзма кўрсатмалар киритилган, мансабдор шахсларга нисбатан эса 1 30 та маъмурий қарорлар қабул қилиниб, ушбу соҳада ишни тўғри ташкил этиш мақсадида 3 541 та жисмоний ва юридик шахслар огоҳлантириш хатлари берилиши таъминланган.

Ҳозирги кунда 2023 йил ҳосили учун уруғчилик субъектлардаги 69 та уруғлик қайта ишлаш цехлари томонидан уруғлик донни саралаш, дорилаш ва қадоқлаш жараёни бўлим томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб. мазкур масала юзасидан қўшимча ахборот киритиб борилиши таъминланади.

 Ш. Хайитов, "Ўзагроинспекция"нинг Дон экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бўлими бошлиғи

Text to speech