Ру Ўз O`z En

Уруғлик пахта хом-ашёсининг ғарамларда сақланиши юзасидан Пресс-тур ташкил этилди

28 Ноябрь 2023 1123

Кеча 27 ноябрь куни ОАВ ва жамоатчилик вакиллари учун Самарқанд вилояти туманларида 2023 йил ҳосилидан жамғарилган уруғлик пахта хом- ашёсининг ғарамларда сақланиши ва профилактик тадбирларни бажарилиши юзасидан Пастдарғом тумани "Самарқанд Камалак МЧЖда пресс-тур бўлиб ўтди.

«Ўзагроинспекция» ва унинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган мазкур тадбирда «Ўзагроинспекция» вилоят бошқармаси раҳбарияти, туман бўлимлари, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази" ДМ вилоят бошқармаси мутахассислари, Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази ДМ вилоят филиали бошлиқлари, "Элита уруғчилик хўжалиги” раҳбарияти ҳамда селекционер олимлар ҳам иштирок этдилар.

Қатнашчилар дастлаб, Пастдарғом тумани "Самарқанд Камалак инвест" МЧЖ да бўлишиб, 2023 йил йил ҳосилидан жамғарилган уруғлик пахта хом-ашёсининг ғарамларда сақланиши ва профилактик тадбирларини бажарилишида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Мавсумда ушбу манзилга уруғлик пахталар кондицион массасига кўра битта тўдага 250-300 тоннадан ошмаган ҳолда қабул қилиниб, селекцион нави, авлоди, нав тозалиги, дала гуруҳи, саноат нави, келиб чиқиши ва синфига қараб асосий ва захира фондга ажратилган ҳамда алоҳида 8 та ғарамларда сақланмоқда. 

Вилоятда 2023 йил ҳосилидан жами 54 та ғарамлардан иборат 10 105 тонна уруғлик пахта қабул қилинган бўлиб, шундан асосий фондга 7 110 тонна, захира фондга 2 995 тоннани ташкил этмоқда.  

Жорий йилнинг ўтган даврида соҳада мутахассислар томонидан жами 124 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, шундан 105 тасини мониторинглар ташкил этади.

Назорат тадбирлари давомида аниқланган 17 та қонунбузилиши ҳолатлари бўйича ёзма кўрсатма, тақдимнома ва 103 та огоҳлантиришлар киритилган.

«Ўзагроинспекция» Самарқанд вилояти бошқармаси

Text to speech