Ру Ўз O`z En

НАВОИЙДА ЁШЛАРГА ЕР АЖРАТИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

26 Апрель 2024 1330

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 153-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалигидаги ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат экинлари етиштиришни кўпайтириш, аҳоли, шу жумладан, ёшлар бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш мақсадида, «Ўзагроинспекция»нинг Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Ф.Тўхташев- бўлим бошлиғи Навоий вилояти ҳокими ўринбосари J.Xodjayev, вилоят прокуратураси бўлим прокурори Б.Рўзиев, тумандаги маҳаллалари «еттилиги» ҳамда ер олишга талабгор ёшлар иштирокида ўқув-амалий семинар ўтказилди.             

Ўтказилган семинар давомида, Навбаҳор тумани «Қоражон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаролар томонидан “ажратилаётган ерларга қандай турдаги экинлар экилиши ҳамда ёшларга берилган имтиёзлар тўғрисида” ҳамда «Ромитан» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фуқароларга «Э-аукцион» савдосида қатнашиш тартиби ҳамда номзодлар ғолиб бўлган тақдирда, қанча муддатда ер участкаси “аукцион савдоси нархини” тўланиши кераклиги” тўғрисида ёшларга қандай имтиёз борлиги борасида тўхталиб ўтди.

«Ўзагроинспекция»нинг Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Ф.Тўхташев ёшлар томонидан берилган бир қанча саволларга мазкур қарор бандларига кўра тўлиқ тушунтиришлар бериб, уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматимиз ёшларга бераётган имкониятлар, уларни иш билан таъминлаш ҳамда оилавий даромадларини ошириш тўғрисида батафсил тушунчалар бериб ўтди.

Бундан ташқари, ёшлар томонидан берилган турли хил саволларга жумладан, ёшларга бериладиган ерларга сув таъминоти ким томонидан кафолатланиши тўғрисида саволларга туман қишлоқ ва сув масалалари бўйича ҳокими ўринбосари F.Hamroyev жавоб берди ҳамда қарор бўйича ёшларга қўшимча тушунчалар бериб ўтди.  

Семинар якунида, Ф.Тўхташев суғориладиган ерлар – энг асосий ишлаб чиқариш воситаси эканлиги ва бу ер майдонлари давлатимизнинг асосий олтин фонди эканлигини алоҳида эътироф этди.

Инспекциянинг Навоий вилояти бошқармаси бош мутахассиси З.Хўжақулов.

Text to speech