Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзагроинспекция" ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева маълум қилди:
Қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига риоя қилиниши ва ижроси юзасидан Инспекция ходимлари томонидан жорий йилда 61 289 та мониторинглар ўтказилиб, ташкилот ва корхоналарга 51 мингта огоҳномалар киритилди. 8 минг 596 та хўжалик юритувчи субъектларда профилактика тадбирлари ўтказилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Шунингдек, 18 минг 890 та текширишлар ўтказилган. бўлса шундан 1 минг 506 таси тадбиркорлик субъектларида Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш тартибида амалга оширилган.
Текширишлар давомида аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Инспекция ваколати доирасида ҳуқуқбузарларга нисбатан 7 минг 541 та ҳолатда маъмурий жарималар қўлланилган.
Шу билан бирга, 1 минг 961 та тақдимномалар тегишли ташкилот ва идораларга киритилиб, 471 та материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ёғ-мой корхоналарининг пахта техник чигитини тўлиқ технологик циклда мақсадли қайта ишлаганлиги ҳамда уларнинг маҳсулот сифатини тасдиқловчи гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга эканлиги устидан назорат амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, 2023-йил январь-ноябрь ҳолатига жами 38 та корхонада текширишлар ўтказилган бўлиб улардан 28 та корхона қонунчилик талабларга мувофиқ фаолият юритаётганлиги, 10 та пахта техник чигитни қайта ишлайдиган корхона фаолияти эса белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланган.
2024 йил ҳосили учун уруғчилик субъектлардаги 72 та уруғлик донни қайта ишлаш цехлари томонидан 258 минг 400 тонна уруғлик донни саралаш, дорилаш ва қадоқлаш ишлари назоратга олиниб, тадбирлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, ҳозирги кунга қадар уруғлик дон тайёрлаш цехлари томонидан 251 минг, 600 тонна ёки 97,4 фоиз уруғлик дон қайта ишланиб, экишга тайёр ҳолатга келтирилган.
2024 йил ҳосили учун экишга режалаштирилган уруғлик дон тўдаларининг 274 минг, 400 тоннасидан экинбоплик сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш учун намуналар танлаб олиниб, 272 минг тоннасида сертификатлаштириш ишлари амалга оширилган.
Мамлакатимизга импорт қилинган 1 млн 98 минг, 400 минг тонна, бошқа турдаги дон маҳсулотларидан намуналар олиниб, таҳлил қилинди ва 2 минг 354 та сертификатлар расмийлаштирилиб берилди.
Инспекция қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази"нинг уруғчилик йўналиши томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғ (кўчат)ларини навдорлик ва экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш, сертификатлаштириш йўналиши бўйича; буюртмачилар берган аризаларига асосан, 2023 йилнинг ўтган даврида жами 354 минг 537 тонна уруғлар ва 164 минг дона кўчатлар сертификатлаштирилган, шунингдек, 5 минг 918 тонна уруғлик донларнинг сақлаш давридаги экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича синовлардан ўтказилиб хулосалар берилган.