Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги ерларига оид қонунбузарликлар аниқланмоқда

19 Июль 2024 1475

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан қатъий белгиланган мақсадларда фойдаланиш устидан назорат бугунги кунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўзагроинспекция" томонидан амалга ошириб келинмоқда

Хусусан, “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5742-сонли Фармонини ижросини таъминлаш мақсадида жойларда ер мутахассислари томонидан ваколат доирасида бир қатор вазифалар бажарилмоқда.

Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан вилоятда юридик ва жисмоний шахсларга ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолатлари ўрганиб чиқилган.

Жумладан, Зангиота туманидаги “Наврўз” ҳудудидаги “ЛЮКС  МАКС АГРОМЧЖ (номи ўзгартирилган) томонидан суғориладиган ер тоифасига кирадиган 81 балл бонитетли қишлоқ хўжалиги харитасининг 321қ-323қ контуридаги 0.033021 гектар (330.21 кв.М) экин ер майдонида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 44-моддасига зид равишда бинолар қурилиши натижасида экин ер майдонини қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқарилгани оқибатида етказилган зарар 41 млн 671 минг 94 сўм миқдорни ташкил этган.

Бундан ташқари, Эркин ҳудудидаги“Келажак АГРОМЧЖ (номи ўзгартирилган) томонидан қишлоқ хўжалиги харитасининг 60қ- контурдан 72 балл бонитетли 0.66 гектар суғориладиган ер майдони ўзбошимчалик билан  бинолар қурилиши оқибатида, 740 млн 834 минг 50 сўм миқдорда зарар ҳисобланган.

Шунингдек, ушбу ҳудуддаги ғалла-сабзавотчилик йўналишдаги “АГРО ЛидерМЧЖ (номи ўзгартирилган) қишлоқ хўжалиги харитасининг 383к-контурда  39 балл бонитетли 0,12 гектар суғориладиган ер майдони ўзбошимчалик билан  балиқ ҳовузи учун ковланганлиги оқибатида, 72 млн. 960 минг 980 сўм миқдорда зарар ҳисобланган.

Юқоридаги қонунбузарлик ҳолатлари бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Ш.Ахмедов,  "Ўзагроинспекция"нинг Тошкент вилоят бошқармасининг қишлоқ хўжалигига мўлжаланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлим бошлиғи                                                          

 

Text to speech