Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги ерларига оид қонунбузилиш ҳолатлари назоратда

8 Июль 2024 1317

«Ўзагроинспекция» томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни назорат қилиш бўйича мунтазам назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан аниқланган ҳолатлар шулар жумласидандир.

Хусусан, “С.Маллаев” массиви ҳудудида фаолият олиб бораётган “Худойқул Рахимов-РС” фермер хўжалиги ҳисобида бўлган хўжалик харитасининг 62.0 бонитет балли 637-контуридаги суғориладиган ер майдонидан 224.0 кв.метрдан иборат уй-жой ва бошқа қурилишлар қурилганлиги оқибатида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 0,0224 гектар ер майдонини қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилганлиги оқибатида 21 651 325 (йигирма бир миллион олти юз эллик бир минг уч юз йигирма беш) сўм миқдорига зарар келтирилганлиги аниқланди.

Шунингдек, Пастдарғом тумани, “Ўзбекистон” массиви ҳудудида фаолият олиб бораётган “БЕКСУЛТОН ЗАМИН САХОВАТИ” фермер хўжалиги ҳисобида бўлган хўжалик харитасининг 62.0 бонитет балли 479-контуридаги суғориладиган ер майдонидан 144.0 кв.метрдан иборат уй-жой қуриш учун пойдевор қурилганлиги оқибатида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 0,0144 гектар ер майдонини қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилганлиги оқибатида 13 918 709 (ўн уч миллион тўққиз юз ўн саккиз минг етти юз тўққиз) сўм миқдорига зарар келтирилганлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш ва етказилган зарар миқдорини ундириб, ер қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи              А.Холбеков,

Text to speech