Ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.
“Ўзагроинспекция”нинг Фарғона вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан Бешариқ тумани, “Агротехсервис” массивида жойлашган туман захирасидаги жами 1,44 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонини 0,52 гектар қисмини қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилиши оқибатида жами 341 млн 868 минг 324 сўм миқдорида давлат манфаатларига зарар келтирилганлиги аниқланди.
Бундан ташқари Боғдод тумани “Марқулобод чек саройи” массивида фаолият олиб бораётган “THE BEST FISHERMAN” фермер хўжалиги ҳисобида бўлган 20,23-контурлардаги 49 бонитет балли, жами 13,47 гектар шундан 1,55 гектар ер майдонини сунъий балиқ кўли ташкил қилиши натижасида ушбу ер майдонини қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарганлиги оқибатида жами 1 млрд 084 млн 788 минг 781 сўм миқдорида давлат манфаатларига зарар етказилганлиги аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун прокуратура органларига юборилди.
Бугунги кунда Инспекциянинг Фарғона вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш назоратга олинган.
В.Боратов, Агроинспекциянинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи