Халқимиз орасида “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда” деган нақл бор ва бу бежизга айтилмаган. Қишлоқ хўжалигида мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорлашнинг аҳамияти жуда катта. Ўз вақтида, сифатли ўтказилган шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.
Республика ҳудудларида 2024 йил ҳосили учун 1 млн 350 минг гектар майдонда кузги шудгорлаш ишлари амалга оширилиши белгиланди.
Жорий йилда шудгорлаш мавсумига 5786 дона ҳайдов тракторлари жалб қилинган бўлиб, шундан 4329 донаси юқори унумли ҳайдов тракторлари ташкил этади.
Бугунги кун ҳолатига (24.11.2023) ҳудудларда 1 млн 204 минг 255 гектар ёки 89,2 фоиз майдонларда шудгорлаш ишлари амалга оширилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тезкор маълумотига асосан)
“Ўзагроинспекция” томонидан ушбу тадбирни жойларда сифатли ўтказилиши юзасидан мавсум давомида назорат тадбирлари ўтказилиб борилди.
Бунда аввалам бор, шудгорлаш сифатига, шунингдек белгиланган чуқурликда, дала боши ва охири ҳайдалганлигига ва ҳар бир контурнинг тўртбурчак, яъни “конверт” қилиб, симёғоч ва дарахтлар атрофини тўлиқ шудгорланишига эътибор қаратилди.
“Ўзагроинспекция” томонидан мавсум бошидан буён шудгорлаш ишларининг сифатли ўтказилиши юзасидан 21 минг та назорат тадбирлари ўтказилди.
Назорат тадбирлари давомида ҳудудларда 6 минг 684 та фермер хўжаликларининг 34 минг 622 гектар ер майдонларида тўлиқ контур ҳосил қилмасдан, сифатсиз ёки белгиланган чуқурликда шудгор қилинмаганлиги аниқланди.
Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан, соҳа масъулларга 446 та тақдимномалар ва 20 минг 581 та огоҳлантиришлар берилди.
“Ўзагроинспекция” томонидан ҳудудларда ҳудудларда шудгорлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши юзасидан мавсум давомида доимий назоратга олиб борилишини таъминлайди.
Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими