2025 йилги баҳорга дала ишларида Республика бўйича жами 134936 та қишлоқ хўжалиги техникаларини жумладан 19307 та чопиқ тракторлари, 18804 та культиваторлар, 7685 та чигит экиш сеялкалари, 73239 та тишли бороналар, 3665 та ер текислагичлар, 4884 та чизеллар, 3867 та пуркагичлар ва 3485 та минерал ўғит сепкичларни қатнашиши режалаштирилган.
Ҳудудларда январь-февраль ойларида мавсумда қатнашадиган қишлоқ техникаларини техник ҳолати кўздан кечирилиб, носозлик аниқланган техникаларни таъмирлаш ишлари жойларда ташкил этилди.
Ушбу таъмирлаш масканларда мобил таъмирлаш жиҳозлари (пайвандлаш аппарати, станоклар ва бошқ.), таъминотчи корхоналар томонидан сифатли эҳтиёт қисмлар савдоси ва таъмирлаш ишларига жалб этилган ишчи-хизматчилар учун иссиқ-овқат ва бошқа шарт-шароитлар яратилганлиги натижасида, бугунги кунда таъмирлаш ишлари Сурхондарё ва Наманган вилоятларида тўлиқ якунланган бўлса, бошқа Ҳудудларда ҳам 85-90 фоизга якунига етказилди.
Таъмирдан чиқарилган техникалар Ўзагроинспекция ходимлари томонидан белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилиб, мавсум шай ҳолатга келтирилмоқда.