Ру Ўз O`z En

Халқаро пахта маслаҳат қўмитасининг 80-ялпи мажлиси ўз ниҳоясига етди

2 Декабрь 2022 1117

Гдыня пахта ассоциацияси (GCA-Gdynia Cotton Association) томонидан “Инновациялар ва етакчилик орқали барқарорликни ривожлантириш” мавзусида ICAC (Халқаро пахта маслаҳат қўмитаси)нинг   29 ноябрь – 1 декабрь кунлари виртуал (ВКС) шаклда ўтказилган 80-ялпи мажлисида Инспекция ва Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш марказининг пахта йўналишидаги масъул ходимлари иштирок этишди.

Анжуман доирасида 30 дан ортиқ хорижий мамлакатлар мутахассислари билан пахтачилик соҳасидаги агротехник тадбирлар, илғор технологиялар, пахта саноатининг динамик ривожи, тўқимачилик саноати, ип-йигирув технологиялари ва пахта маҳсулотларини қайта ишлашда экологияга етказиладиган зарарни камайтириш борасида тажриба алмашилди.

А. Хамдамов, Инспекциянинг Ҳуқуқий-таъминлаш ва халқаро-ҳуқуқий муносабатлар бўлими  катта инспектори              

 

Text to speech