Дунёда 2008 йилдан буён 15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида кенг нишонланмоқда.
Жаҳон қишлоқ хўжалиги тизимида қишлоқ аёлларининг ўрни беқиёсдир, улар қишлоқда ишчи кучининг муҳим қисмини ташкил этади ва улар қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш, озиқ-овқат ва унинг хавфсизлигида муҳим ўрин тутади.
Бу байрамнинг асосий мақсади қишлоқ аёлларини бу соҳадаги қимматли меҳнатини эътироф этиш ва қишлоқ аёлларининг мавжуд муаммоларига жаҳон ҳамжамиятини эътиборини қаратишдир. “Ўзагроинспекция” томонидан ҳам ушбу байрам муносабати билан қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 3-октябрдаги 45-сонли мажлис баёни ижроси доирасида жорий йилнинг 13-октябрь куни “Ўзагроинспекция” ва унинг ҳузуридаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси ва Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани хокимияти билан биргаликда пахта теримчилари учун тадбир уюштирдилар. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Муқаддас Холиқова теримчиларга ўзининг шеър ва қўшиқлари билан яхши кайфият улашдилар. Тадбир давомида энг илғор теримчилар туман ҳокимияти ва “Ўзагроинспекция” нинг қимматли совғалари билан рағбатлантирилди.
Шу билан бирга масъуллар туманда кўп йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритиб, озиқ-овқат ҳавфсизлигини мутаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўшган кекса ёшдаги онахонларни хонадонларига бориб байрам билан табрикладилар, бетоб бўлиб қолган хотин-қизлар ҳолидан хабар олдилар.
“Ўзагроинспекция”нинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан ҳам байрам муносабати билан бундай тадбирлар амалга ошириш белгиланган.