Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2021 йил ҳосили учун бошоқли ғалла ҳосилини ўз вақтида нес-нобуд қилмасдан, сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда инспекторлар томонидан керакли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Шуни таъкидлаш лозимки, Ёзёвон туманида жами 6840 гектар майдонда ғалла парваришланган бўлиб, ялпи ишлаб чиқариш 68,7 ц/дан 47000 минг тоннани ташкил қилади, шундан давлат захираси учун жами 17955 тонна, товар дон 16470 тонна, уруғлик дон 1485 тонна, кластер учун 6000 тонна, фермер хўжалиги ихтиёрида қоладиган дон 23045 тонна бўйича аниқ ҳисоб-китоб юритилган.
Инспекторлар томонидан ҳар бир ўтказиладиган агротехник тадбирлар ва ғаллани етиштириш билан боғлиқ бошқа жараёнлар кунлик мониторинг қилиб борилмоқда.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги “Хонобод” дон қабул қилиш шахобчасига инспекторлар бириктирилиб, фермер хўжаликлари ва буюртмачи ўртасида лаборатория таҳлилларининг ҳаққонийлигини таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатилган.
Шунингдек, ғалла ўрим мавсумига тўғридан-тўғри масъул бўлган шахслар зиммаларига юклатилган вазифаларни етарли даражада бажармаганликлари ҳолда уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилган.
“Ўзагроинспекция” инспекторлари томонидан ҳудудларга чиқиб, ҳар бир отрядга бириктирилган комбайнларнинг ғалла ўриш жараёнларини назоратга олиб, фермер хўжаликлари раҳбарларига ғаллани нес-нобуд қилмасдан, тез фурсатларда ўриб-йиғиб олишни ва шартномавий режаларини бажариши юзасидан кўрсатмалар бериб келинмоқда.
Жумладан ана шундай ўрганишлардан бирида, “М.Фарғона” чўл зонасидаги “Дўстлик” фермер хўжалиги ғалладан 71 центнер ва “Қоратепа” ММТП ҳудудидаги “ФАР Зулфиқор” фермер хўжалиги 95-100 центнердан юқори ҳосил олаётгани аниқланди.
Давлат эҳтиёжи учун харид қилинаётган бошоқли доннинг сифати тўғри таҳлил қилиниши Инспекция мутахассислари томонидан кунлик назоратга олинган.
Инспекциянинг Фарғона вилоят бошқармасининг Ёзёвон туман бўлими