Ру Ўз O`z En

Хоразм: келгуси йил ҳосили учун жамғарилган уруғлик пахта хом-ашёсининг ғарамларда сақланиши назоратда

22 Ноябрь 2023 1843

Соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида Инспекцияга берилган ваколатлардан келиб чиқиб, 2023-йил ҳосилидан уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар томонидан келгуси йил ҳосили учун жамғарилган уруғлик пахта хомашёсининг ғарамларда сақланиши Инспекциянинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан таҳлиллар асосида ўрганиб чиқилди.

Натижаларга кўра, 2023 йил ҳосили учун 10 та туманлардаги 11 та пахта тўқимачилик кластерлари томонидан 11 минг 840 тонна (асосий фондга 10 минг 051 тонна ва захира фондга 1 минг 789 тонна) миқдоридаги уруғлик пахта хом-ашёси жамғарилган.

Шунингдек, пахта тўқимачилик кластерлари ҳамда фермер хўжаликларини эрта ва ўртапишар ғўза навларининг юқори авлодли (элита) уруғликлари билан узлуксиз таъминлаб бориш мақсадида, ҳудудларда фаолият юритиб келаётган 4 та элита уруғчилик хўжаликлари ва илмий тадқиқот институтлари томонидан 427 тонна элита авлодли уруғлик пахта хом-ашёси жамғарилган.

Бугунги кунда пахта тўқимачилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликлари томонидан жамғарилган 11 минг 840 тонна уруғлик пахта хомашёсининг 11 минг 530 тоннаси 56 та ғарамларда, 309 тоннаси эса омборларда сақланмоқда.

Уруғлик пахтани сақлаш давомида ёғингарчиликдан ҳимоялаш мақсадида брезентлар билан ёпилган ва қирқиш-тараш, туннель қазиш ишлари якунланиб, ғарамлардаги ҳароратнинг барқарорлигини таъминлаш учун 729 та ғарамда биринчи марта, 56 та ғарамда иккинчи марта 51 та ғарамда ва учинчи марта 23 та ҳаво сўриш мосламалари ўрнатилиши таъминланган.

Ғарамларда ўтказиладиган профилактика тадбирлари Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан назоратга олинган бўлиб, келгуси йил ҳосили учун жамғарилган уруғлик пахта хомашёсини белгиланган талаблар асосида сақланиши бўйича уруғлик тайёрловчи субъектларга тегишли тартибда кўрсатмалар берилиши таъминланди. 

X.Sobirov- Инспекцянинг Хоразм вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш шўбаси бошлиғи

Text to speech